Telegram Group Search
Ҳар бир инсон ёзувчидир; ўз китобини ёзиб боради. Эртага ўқиб хижолат тортишни, ҳасрат қилишни истамасангиз, фақат яхши нарсаларни ёзинг!

@IkromSharif
​​Оиладаги тотувлик ва ўзаро муҳаббат давомли бўлиши учун эр-хотин бир-бирларининг таҳаммулларини суистеъмол қилмасликлари керак. Баъзи ўринларда хатолардан кўз юмиш, табиатларидаги баъзи камчиликларга сабр қилиш лозим. Эр кўчанинг одами. Ишлайди, куни бўйи турли ҳарактер эгалари билар муомала қилади, нима қилсам, оилам, фарзанларим учун икки сўм пул топаман, деган ўйда юради, чарчайди. Уйга деярли дам олиш учун келади. Аёл эса уй одами. Эртаю кеч уй юмушлари билан банд, бола-чақа тарбияси, супур-сидир, пишир-куйдир, эрини ишга муносиб кузатиб, муносиб кутиб олиш унинг ҳар кунлик ташвиши. Бу такрорий бир ҳиллик ҳаёт аёлни зериктиради, инжиқ ва асабий қилиб қўяди. Демак ҳар икки шахс бекорчи эмас, баъзи йўл қўядиган камчиликлари табиий инсоний феълдир. Шу нарсаларни ҳисобга олиб яшаш жуда муҳим.
Бу оддий қоида. Лекин оиланинг фаровонлиги кўпинча шу қоидага амал қилиш билан бўлади. Ҳиндча кинолардаги ўлдим-куйдимлар, эр-хотиннинг бир-бирига айтадиган гапи фақат севги изҳори экани, қўл ушлашиб, гулзорларда югуриб юриши реал ҳаёт эмас. Унинг нақадар ёлғон экани кейинги кинода бошқаса билан югуриб юрганидан маълум.
Демак оиладаги бахт сабр-тоқат, қаноат, баъзида билиб-билмаганга, кўриб-кўрмаганга, эшитиб-эшитмаганга олиш устига қурилади. Бундан ортиб, эр хотинига, хотин эса эрига кўмакчи бўлиши, бир-бирларининг кўнглига қараши, доим хурсандчилик улашиш ҳаракатида бўлиши ва шунга ўхшаш муомалаларни кучйтириш ўртадаги меҳр-муҳаббатни, севгини ва оиладаги фаровонликни янада зиёда қилади.
Бу қийинчиликларни енгишдаги энг катта куч эса шу амалларининг ҳар бири учун Аллоҳдан савоб умид қилишдир. Зеро ҳадиси шарифга кўра эр қиладиган садақаларнинг энг яхшиси аҳли оиласига қилган садақасидир. Ҳар бир яхшилик садақадир.
Хотин киши эса беш вақт намозини ўқиса, рамазон рўзасини тутса, ўзини ҳаромдан сақлаб, эрини рози қилса, қиёмат кунида унга жаннатнинг саккизта эшиги очилади, у эса хоҳлаганидан киради. Эрни рози қилиш эса кўпинча унинг шахсига ва уйига меҳр ила хизмат кўрсатиш билан бўлади.

©Икром Шариф

@IkromSharif
Эшикни-да суғуриб ташладик, балки энди келар кутганларимиз!..

@IkromSharif
Юқоридаги расм телефонда гаплашишнинг
болалар ва катталар миясидаги қизиш таъсирини кўрсатиб бериш мақсадида олиб борилган илмий изланишга оид. Расмда 15 дақиқалик телефонда гаплашиш натижасида беш ва ўн яшар ҳамда катта одамлар миясидаги қизиш харитаси кўрсатилган. Харита ёйилган ҳудуд қизишдан таъсирланган жойни, харита ичидаги қуюқ ранглар эса қизиш кучини кўрсатмоқда.

“Рақамлашган дунёда фарзанд қандай тарбияланади” китобидан.

@IkromSharif
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизда навбатдаги мавзу: "Тарбияда отанинг ўрни".

Бугун 20-июн, Тошкент вақти билан соат 21:00 да You tube саҳифамиз орқали томоша қилинг.

Премьера учун ҳавола👉 https://youtu.be/_d1HMTp0W3E?si=XTqoPy80lkzE-I9r
Фарзандимиз билан ўйнаб, биргаликда ўтказган вақтларимиз бизга берилган неъмат кабидир. У ҳаётнинг салбий жиҳатларини унуттириш билан бирга орамиздаги ришталарни мустаҳкам қилади. Ўша ришталар келажакда кўп асқатади.

Ўрхон Тўкер

@IkromSharif
Туйғулар ичида ҳеч бири инсонга соғинчдан кўра қаттиқроқ азоб бермайди.

@IkromSharif
Ютуб саҳифаси орқали видеони кўриб, уни янада кўпроқ кишилар кўриб манфаат олишлари учун ўз ҳиссангизни қўшинг.

Бунинг учун видеога лайк босиб, изоҳда фикрингизни ёзишингиз керак бўлади.

https://youtu.be/_d1HMTp0W3E?si=uF-4MzZDtAfaQvo3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Bugungi postimizda Sodiq Schooldagi do’stlarimiz tomonidan yo‘lga qo‘yilgan yangi loyiha Seven School haqida gapirib bermoqchiman

📌 Agar sizga maktab berayotgan taklifi ma’qul kelsa quyidagi raqamlarga qo’ng’iroq qilib batafsil ma’lumot olishingiz mumkin:
📞55 555 80 80
📞78 113 25 37
«Таомни яхши таёрламайдиган қиз севилмас. Ахир севги шўрва пишириб беролмайди».

Бир киши айтган экан: Эркак кишининг қалбига энг яқин йўл — унинг ошқозони. 😀

@IkromSharif
Forwarded from Ustoz Kundaligi
"Мен рульдаман, ичмайман!"

Ҳаа, демак, инсон унга етадиган зарарни аниқ билса — нафсини енга олади. 

Биздаги муаммо — ўқувчиларимизга илмсизлик қандай фалокатга олиб боришини англатолмаймиз. Чунки ўзимиз ҳам билмаймизда..

Гуноҳ қила туриб, бу гуноҳимиз ортидан келадиган зиёнга аниқ ишонмаймиз. Иймонимиз заифда..

Хулоса

Талабаларга "бу ишингни ташла!", деб маломат қилавермасдан — шу иш унга нима зарар етказишини аниқ кўрсатиб беринг.

Сиз қандай фикрдасиз?

@ustoz_kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шундай қарзлар бўладики, уларни узиб — адо қилиб бўлмайди!..

@IkromSharif
Бизнинг юрт уламолар мактабининг ўзига хослиги шундаки, уларда илмий маълумотнинг ўзигина эмас, балки ўша илмнинг маърифати, одоб-ахлоқи, тарбияси ҳам мужассам бўлган.

Устоз Ҳасанхон қори ҳафизаҳуллоҳ.

@IkromSharif
Тушуниш осон аммо манфаати кўп китоб истаганлар учун шу китобни тавсия қиламан.
Китобда ҳаётий қиссалар ва ҳиссалар келтирилган. Китоб муаллифи устоз Абдулҳодий Юсуф домла билан чоп қилинишидан анча илгари бу китоб ҳақида гаплашгандим. “Оила аҳлимга излаб, топиб айтиб берадиган энг сара қиссаларни битганман…” дегандилар.
Яъни бу китоб оила тарбиясида — каттаю кичик ҳаммага — айниқса, ўта самаралидир. Моддий, жисмоний, маънавий, руҳий, ахлоқий муаммоларга тушиб қолиб, ундан қандай нажот топганлар ҳақида реал ҳикоялар бари.

Китобни қўлимга олганимга икки ҳафтача бўлди. Аммо ўқиб кўрмагунимча тавсия қилмадим. Муна ўқидим, энди чин дилдан самимий тавсия қила оламан. Маза қиласиз.

Икром Шариф

@IkromSharif
Саъдийнинг "Гулистон" асарида келтирилишича, тикандан сўрабдилар: "Жуда гўзал ифор таратяпсан, сабаби нима?" Тикан жавоб берибди: "Бир пайтлар гуллар орасида эдим-да, шунга...”

Доим яхшиларга яқин юринг.

@IkromSharif
Қизларимиз бахтли бўлсин деб, ўқитамиз. Қийналиб яшамасин деб, ҳунар ўргатамиз, ҳар хил пишириқлар пиширишга берамиз.

Аммо-лекин, ўз вақтида оддийгина узр сўрашни билмай гулдай ҳаётларини хазон қилишяпти.

Демак, ўғил-қизларимизга аввало узр сўраш санъатини ўргатишимиз керак экан.

Жаноб Камина саҳифасидан
————

Хўп-хўп, ўғил болаларга ҳам насиҳат қиламиз.😉))

@IkromSharif
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўғил:
— Ассалому алайкум. Она, қандайсиз?
Она:
— Яхши эмасман, болам…
Ўғил:
— Қачон сўрасам яхши эмас, дейсиз. Минг қатла шукр денг, она, минг қатла шукр…
Она:
— Минг қатла шукр. Нима ҳам дердим…
Ўғил:
— Аллоҳдан жаннатни сўранг энди, она, жаннат сўранг... Нима бўлди ўзи, шамолладингизми?
Она:
— Касалман, ҳамма жойим оғрияпти, ҳеч нарса еёлмаяпман…
Ўғил:
— Аллоҳ енгиллик берсин, она.
Она:
— Ёнимга келсанг-чи, келиб мени кўрсанг-чи, болам. Ўламан…
Ўғил:
— Қандай борай ахир олдингизга, мени қўйиб юбормайдилар-ку, жоним онам! Бу дунёда кўришолмасак, иншааллоҳ, охиратда кўришармиз, она!..

***
Бу ўлим тўшагидан ётган онанинг қамоқдаги ўғли билан телефондаги суҳбати экан.

Охиратга фақат учрашувгина қолмади…

@IkromSharif
Алоқалар ўзаро тағофул (хато ва камчиликлардан кўз юмиш) билан давомий бўлади, муроса билан мустаҳкамланади. Синчиковлик сабабли касалланади, кўп синаш, хато-камчиликларини пойлаш сабабли ўлади.

@IkromSharif
Солиҳа аёлдан ҳам камчиликлар содир бўлиши мумкин.
Атиргулни яхши кўрган тиканига чидаши керак.


@IkromSharif
Тарихда ўтган одамлар уч турлидир:
1. Яхшилик билан эсланадиганлар;
2. Ёмонлик билан эсланадиганлар;
3. Унутилганлар;

Сиз ҳам тарих бўласиз. Энг озида унутиладиганлардан бўлинг!

@IkromSharif
2024/06/26 07:48:39
Back to Top
HTML Embed Code: